Жорий йилнинг 15-апрель куни, Нукус шаҳри “Муҳаммад ибн Аҳмад ал Беруний” ўрта махсус ислом билим юртининг ёзги спорт майдонида мини-футбол бўйича “Қозиёт кубоги” финал ўйини бўлиб ўтди.
Финал баҳсида Нукус шаҳри “Муҳаммад ибн Аҳмад ал Беруний” ўрта махсус ислом билим юртининг “Дўстлик” жамоаси 1-ўрин соҳиби бўлди.
Тахтакўпир ва Қораўзак туманларидан тузилган “Даўқара” жамоаси 2-ўрин, Нукус шаҳри диний хизматчиларидан тузилган “Орол” жамоаси 3-ўрин ғолиби бўлди. Жамоалар ўртасида бўлиб ўтган финал ўйини уюшқоқлик билан, қизғин ўтди.
Мусобақада ғолиб бўлган жамоалар ҳамда яхши ўйин кўрсатган футболчиларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ва “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Мусобақа якунида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Р.Нуразизов ва Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Б.Разовлар мусобақа иштирокчиларини ғалабалари билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақиятлар тилади.