XVI аср бошларида Афғонистон тахти учун Сафавийлар ва Темурийлар ўртасида кураш борар еди. Сафавийлар шоҳи Тахмасп (1524-1576) кучли қўшин билан келиб Қандаҳорни босиб олади. Бобур Мирзонинг ўғли Ҳумоюн Ҳидистон тахти учун курашда Шерхонга мағлуб бўлади.
1554 йилга келиб, яхшқ тайёргарлик кўрган Ҳумоюн ўз тахтини яна қайтариб олади. [1]У мамлакатнинг шимолий қисмини қўлга киритиб, Шерхоннинг тарафдорларига қарши кураш олиб боради. Уларни мағлуб етади кўп ўтмай ўзи вафот етади. Унинг ишини ўғли Акбаршох дақом еттиради.
Акбаршох Ҳинндистон тахти учун кураш олиб бораётган бир пайтда, Сафавийлар вазиятдан унимли фойдаланади ва Қандахорни босиб олади. Сўнгра Афғонистон 37 йил мобайнида Сафавийлар ҳукумронлиги остида бўлади.
1595 йилда Акбаршох катта куч тўплаб Қандаҳорни қайтариб олади ва бу шаҳар 1622 йилга қадар Темурийлар қўл остида бўлади.[2]
Мулла Али Қорийнинг таваллуд топган жойи Ҳирот ўша даврларда илм-фан ва маданият тараққий етган марказлардан бири еди. У ерда адабиёт ва шерият гуллаб яшнаган бўлиб, олимлар ва фозиллар ижод қилишар еди. Бу ердаги кўплаб мадрасаларда диний ва дунёвий билимлар ўргатилар еди. Ана шундай ижтимоий-сиёсий ва тарихий жараёнлар рўй бераётган ьбир пайтда Мулла Али Қори дунёга келиб, вояга етди умрининг бир қисмини шу диёрда ўтгазди.
Араб диёрларидан бири бўлган Ҳижоз[3] еса ўша пайтда Усмонли турк империяси таркибидаги бир вилоят еди. XVI рда дерли барча араб мамлакатлари турк ҳукмдорлари томонидан босиб олиниб, Усмонли турк империяси таркибига киритилган еди. Араб мамлакатлари ичида биринчилардан бўлиб Сурия ва Миср ўз мустақиллигини йўқотди. Ҳижоз еса ўша вақтларда Миср таркибида еди. Ҳижознинг деҳқон ва бадавий арабдарига мамлуклар томонидан турли хил зулмлар ўтказилар еди. Миср ҳукмдорларининг Ҳижоз халқи бошига катта солиқлар солиб, уларга зулм ўтказиши турк империясининг Мисрни босиб олишига сабаб ва улар учун анча қўл келадиган вазият бўлган еди. Турк султони Салим I Миср мамлукларини 1516 йили Ҳалаб яқинида мағлубиятга учратди.[4]
1517 йили турклар Салим I бошчилигида Қоҳирани ҳеч қандай қаршиликсиз, осонлик билан қўлга киритишади.Усмонли турк империясининг Мисрни босиб олганлиги ўз-ўзидан Ҳижоз ҳудуди устидан ҳам ҳукмронликни қўлга киритиши еди. Ўша вақтларда дунёнинг турли жойларидан минглаб ҳажилар зиёратга борадиган Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунаввара шаҳарларини озиқ-овқат билан таъминлаш ишлари Миср ҳукумати томонидан амалга оширилар еди. Миср Усмонили турк империяси қўлига ўтгандан сўнг бу борада саъйи ҳаракатларни турклар ўз қўлларига олдилар. Турк султони Салим I Қоҳирада яшаган охирги Аббосийлар халифасидан халифалик унвонини олди. Ўшандан эътиборан халифалик усмонли турклар империяси томонига ўтади. Салим I Каъбанинг калитини олиб, “Ходимул-ҳарамайн аш-шарийфайни” (икки муқаддас ҳарам хизматкори) унвоинини ҳам қўлга киритади.[5]
Турклар бошқариви билан бир қаторда Араб мамдакатдарига тасаввиф ҳам кириб келди. Ўша даврларда тасаввифдан чуқир кетиб, адашган баъзи бир фирқалар ҳам пайдо бўлган еди. Мулла Али Қори еса уларга қарши бир неча раддиялар билан жавоб қайтардилар.Мухаматдинов Ҳазаратдин Тажетдин ўғли тайёрлади.