“MUHAMMAD IBN AHMAD AL-BERUNIY” O‘RTA MAXSUS ISLOM BILIM YURTI

Bilim yurtida talabalar zamon talablariga mos bilim olishi uchun barcha qulay imkoniyatlar yaratib berilgan. Xususan, eng zamonaviy o‘quv qurollari bilan jihozlangan o‘quv xonalari, axborot-resurs markazi, tahoratxona, oshxona, yotoqxona, sport zali, mini futbol maydonchasi, salomatlik xonasi, sartaroshxona talabalar ixtiyorida.

“Qur’oni karim va tajvid” pullik o‘quv kurslari

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Diniy-ma`rifiy soha faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi 2018 yil 16 apreldagi PF-5416-sonli Farmoni bilan tasdiqlangan chora-tadbirlar Dasturining 6-bandida belgilangan vazifalar ijrosini ta`minlash maqsadida O‘zbekiston musulmonlari idorasining 2018 yil 30 apreldagi 01A/056-sonli buyrug‘i tasdiqlandi. Shu munosabat bilan Muhammad ibn Ahmad al-Bernuiy o‘rta maaxsus islom bilim yurtida 2018 yil 10 iyundan boshlab “Qur’oni karim va tajvid” o‘rgatish bo‘yicha pullik o‘quv kurslari tashkil etildi.

Axborot resurs markazi

“Muhammad ibn Ahmad al-Beruniy” orta maxsus islom bilim yurti axborot resurs markazi fondida jami 17756 ta kitob saqlanmoqda. Shundan, 1505 umumta`lim adabiyotlari, 4085 ta maxsus fanlardan darslar, 764 ijtimoiy-iqtisodiy adabiyotlar, 7340 ta ilmiy-ommabop adabiyotlar, 919 ta elektron adabiyotlarni tashkil etadi.

Kurslar

2018-jıl 10-iyunnan baslap “Quranı kárim hám tájwid” úyretiw boyınsha pullı oqıw kursları shólkemlestirildi.

Talabalar

Búgingi kúnge kelip bilim jurtında 148 talabaǵa 21 oqıtıwshı tárepinen tálim-tárbiya berip kelinbekte.

Jetiskenliklerimiz

Bilim jurtı oqıtıwshıları hám talabaları ótkerilip kelinetuǵın túrli taǹlawlarda qatnasıp joqarı orınlardı iyelep kelmekte.

Бидъатнинг зарарлари

Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида:

        “Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб  

        Аллоҳ таоло динни мукаммал қилгани, неъматни батамом этиб бергани ва Исломни дин қилиб танлагани, ислом уммати, балки бутун инсоният учун дастурул амал, буюк саодат ва улкан иноятидир. Шу билан бирга бу иноят мусулмонлар зиммасига катта масъулият ҳам юклайди. 

        Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалломга самовий китобларининг сўнггиси – Қуръони Каримни нозил қилди. У орқали жами инсоният учун ҳар замон ва ҳар маконга салоҳияти бор Ислом шариатини жорий этди. Бу эса инсониятга улуғ шараф эди.

Агар жамиятда янги пайдо бўлган ишлар яъни залолатли бидъатлар кўпайса, турли муаммолар келиб чиқиши мумкин. Мисол учун:

     –  инсонлар ўртасида турли низолар келиб чиқиши, яъни ким тўғри йўлда, ким бидъат қиляпти деган фитна чиқади. Аллоҳ таоло каломида: “Фитна одам ўлдиришдан ҳам ёмонроқ, деган.

     –   ақидаси бузилиб, тўғри йўлдан адашиб кетиши мумкин. Ўтмишда кўплаб тоифалар чиқиб, ақидада адашдилар. Натижада қанчалаб бегуноҳ инсонларнинг қони тўкилди. Кўплаб забардаст уламолар азият чекдилар.

     –   килаётган ибодатлари тўғри бўлмаслиги мумкин. Чунки ақидаси тўғри бўлмаса, ибодати ҳам тўғри бўлмаслиги мумкин. Сўфи Оллоёр бобомиз айтганларидек:

“Ақида билмаган шайтона элдир

   Агар минг йил амал деб қилса елдир”.

     – миллат ва халқнинг руҳий-маънавий оламининг қашшоқлашуви, ёшлар мустақил ҳаётда ўз ўрнини аниқлай олмаслиги, уларда ўзларига ишонч шаклланмаслиги мумкин.

         Баъзи уламолар: “Бидъат аҳлининг зарари мусулмонлар учун кофир ёки ғайридин инсонларнинг зараридан катта бўлади», – дейишган. Уламолардан бирлари бундай дейди: «Ғайридинларнинг бузғунчилиги омма мусулмонларга фош бўлиб туради. Аммо бидъат аҳлининг бузғунчилигини ҳамма ҳам англаб ололмайди». Чунки улар соф Ислом номидан гапиради. «Исломда шундай, шариатда шундай, динимизда бундай…”, деган гаплар билан авом халқни тўғри йўлдан оғдиришга ҳаракат қилади. Илми йўқ инсонлар унинг ташқи қиёфасига қараб ёки юқоридаги каби гапини қувватлаш учун муқаддас калималарни айтганига алданиб, илмсизлиги боис бидъат ишларга одатланиб қолади. Динимизда илмга тарғиб қилинишидан асл мақсад ҳам мусулмонларни турли бидъат ишлардан огоҳ этиш. Илмли одам ҳар бир амални қилишдан аввал унинг илмий асосини ўрганади. Илмсиз инсончи, кимдан нима эшитса, ёки кўрса, дарров эргашиб кетаверади. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ бундай дейди: “Илмни маҳкам тут. Ҳар қандай бидъатчидан узоқлаш. Уларга умуман моил бўлма. Улар ўзига эргашганларни миш-мишлар, қуруқ гаплар билан залолатга бошлашади”.

        Бидъат аҳлининг ибодатлари қабул бўлмаслиги ҳақида кўплаган ҳадиси шарифлар бор.

        “Ҳадиқа” ва “Бариқа” китобларида “Бидъат аҳлининг ҳеч бир ибодати қабул бўлмайди”, деган ҳадиси шариф келтирилгач шарҳ сифатида: “Ибодатлари саҳиҳ бўлади, лекин савоб берилмайди”, дейилган. Бидъат аҳлининг ибодатлари саҳиҳ бўлса ҳам қабул бўлмайди. Қабул бўлмайди дегани, саҳиҳ бўлмайди дегани эмас. Саҳиҳ бўлади, лекин савоби, фойдаси бўлмайди деганидир (Радд-ул-мухтор).

          Хулоса сифатида шуни айтиш лозимки, турли-туман бидъатларни келтириб чиқаришдан сақланиб, бошқаларни ҳам огоҳлантириш бугунги кун тақозосидир. Шундай экан, юртимиз ва элимиз осойишталиги, равнақи ва фаровонлиги доимий ва қатъий ҳаракатларни талаб этаверади.

Муҳаммад ибн Аҳмад Ал Беруний ўрта махсус ислам билим юрти ўқитувчиси   Абдреймов Нурбол