“MUHAMMAD IBN AHMAD AL-BERUNIY” O‘RTA MAXSUS ISLOM BILIM YURTI

Bilim yurtida talabalar zamon talablariga mos bilim olishi uchun barcha qulay imkoniyatlar yaratib berilgan. Xususan, eng zamonaviy o‘quv qurollari bilan jihozlangan o‘quv xonalari, axborot-resurs markazi, tahoratxona, oshxona, yotoqxona, sport zali, mini futbol maydonchasi, salomatlik xonasi, sartaroshxona talabalar ixtiyorida.

“Qur’oni karim va tajvid” pullik o‘quv kurslari

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Diniy-ma`rifiy soha faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi 2018 yil 16 apreldagi PF-5416-sonli Farmoni bilan tasdiqlangan chora-tadbirlar Dasturining 6-bandida belgilangan vazifalar ijrosini ta`minlash maqsadida O‘zbekiston musulmonlari idorasining 2018 yil 30 apreldagi 01A/056-sonli buyrug‘i tasdiqlandi. Shu munosabat bilan Muhammad ibn Ahmad al-Bernuiy o‘rta maaxsus islom bilim yurtida 2018 yil 10 iyundan boshlab “Qur’oni karim va tajvid” o‘rgatish bo‘yicha pullik o‘quv kurslari tashkil etildi.

Axborot resurs markazi

“Muhammad ibn Ahmad al-Beruniy” orta maxsus islom bilim yurti axborot resurs markazi fondida jami 17756 ta kitob saqlanmoqda. Shundan, 1505 umumta`lim adabiyotlari, 4085 ta maxsus fanlardan darslar, 764 ijtimoiy-iqtisodiy adabiyotlar, 7340 ta ilmiy-ommabop adabiyotlar, 919 ta elektron adabiyotlarni tashkil etadi.

Kurslar

2018-jıl 10-iyunnan baslap “Quranı kárim hám tájwid” úyretiw boyınsha pullı oqıw kursları shólkemlestirildi.

Talabalar

Búgingi kúnge kelip bilim jurtında 148 talabaǵa 21 oqıtıwshı tárepinen tálim-tárbiya berip kelinbekte.

Jetiskenliklerimiz

Bilim jurtı oqıtıwshıları hám talabaları ótkerilip kelinetuǵın túrli taǹlawlarda qatnasıp joqarı orınlardı iyelep kelmekte.

Силаи раҳм – қариндошлик алоқалари

Абу Айюб Ансорий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди. Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сафарларидан бирида бир арабий у зотга келиб: “Мени жаннатга яқин ва дўзахдан узоқ қиладиган амалларни менга айтиб беринг!”- деди. Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қиласан, унга ҳеч нарсани ибодатда шерик қилмайсан, Аллоҳ буюрган нарсаларни вақтида адо қиласан, молингга закотни берасан ва силаи раҳм қиласан”,-дедилар. Демак бундан олинадиган фойда силаи раҳм қилиш катта савоб, қилмаслик эса гуноҳдир.

Аллоҳ таолонинг: “Қариндошларга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг” – деган ояти ҳақида. Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) бу оятни шундай тафсир қилганлар: “Бунда Аллоҳ таоло ҳақларнинг энг зарурини беришга буюрди. Маблағи бўлса, амалларнинг энг афзали бўлган қариндошларга, мискин ва йўлда қолган мусофирларга беришга даъват қилди. Агар маблағ бўлмаса, юқоридаги кишиларга қандай муомала қилиш кераклигини ўргатиб, “Агар сиз Раббингиз (томони)дан бўладиган марҳаматдан умидвор ҳолингизда улардан (қариндош, мискин, йўловчилардан) юз ўгирадиган (ёрдам беролмайдиган) бўлсангиз, у ҳолда уларга юмшоқ сўз айтинг!”, яъни мана мол келиб қолар, иншоаллоҳ, мол келишини кутиб турибман каби сўзлар билан яхши ваъда қил, дейдилар. “Қўлингизни бўйнингга сиртмоқлаб қўйма”, “Қўлингни жуда ёзиб ҳам юборма”, яъни бор-йўғингни бериб ҳам юборма. “У вақтда маломатга қоласан”, чунончи кейин келганларга бера олмаганинг учун сени маломат қилади. “Толиқиб қийналиб ўтирасан”.

Демак, имкониятимиз даражасида яқинларимизга силаи раҳм қилишимиз керак экан. Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) айтдилар: Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам ): “Ризқи кенг ва фаровон бўлишни ва ҳаёти узоққа боришини яхши кўрадиган киши қариндошларидан ўзини узмасин”, – дедилар.

Ушбу ҳадисдан маълумки, қариндошларидан ўзини узмаслиги бир-бирини йўқлаб, хол-аҳвол сўраб туриши, яхши- ёмон кунларида бир-бирларига далда булиши, оғир кунларида қўлидан келганича, имкони даражасида ёрдам бериши динимизда муҳим амаллардан биридир.

Кулайб ибн Манфаа бобоси Кулайб Ҳанафий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: У киши Расулуллоҳдан (саллоллоҳу алайҳи ва саллам): Ё Расулуллоҳ, мен яхшилигимни кимга қилишим керак?” – деб сўрадилар. “Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи ва саллам): “Онангга, опа-сингилларинга, ака-укаларингга ва яқин бўлган кишиларингга. Бу зарурий бурч ва узилмаслиги керак бўлган қариндошликдир”, – дедилар. Яъни ким силаи раҳмни узган ва ким узмаганлигини очиқ баён қилиш учун Аллоҳ унга тил беради ва бу тил кимларнингдир фойдасига ёки зарарига исбот қилади. Абу Саъийд Худрийдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ ( саллоллоҳу алайҳи ва саллам): “Учта қизи ёки учта синглиси бўлиб, уларга яхшилик қилган одам албатта жаннатга киради”,- дедилар. Баъзида ота-она йўқ бўлиб, опа-сингиллар ака-укаларининг қаромоғида қолиши мумкин. Ака ёки ука уларни ўз қарамоғига олиши шариат ҳукми бўйича собит бўлади. Ака ёки ука бу масъулятдан қочмаслиги керак. Бу уларнинг жаннатга киришига имкониятдир.

Набий (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) Сироқа ибн Жаъшамга:“Сенинг энг улуғ садақага ёки садақаларнинг энг улуғидан бирига далолат қилайинми?”- дедилар. У “Ҳа, далолат қилинг, эй, Аллоҳнинг расули!” деди. “Сенга қайтиб келган ва сендан бошқа қаровчиси бўлмаган қизинг”,- дедилар.

Баъзан оилавий келишмовчилклар сабабли турмушга чиққан қиз ота уйига қайтиб келади. Ота-она уларни оиласини сақлаб қолишга уринади, қўлидан келган барча чораларни кўришади. Баъзан инсонларнинг айтгани бўлавермайди. Бир оила бузилади. Бундай ҳолатларда қайтиб келган қизга яқинлари унинг кўнглига қараб, силаи раҳм қилишлари, яхши муносабатда бўлишлари керак.

Муҳаммаджон Отажонов, Амударё тумани “Ёқуб эшон бобо” жоме масжиди имом-хатиби.