MUHAMMMAD IBN AHMAD AL-BERUNIY” ORTA ARNAWLĺ ISLAM BILIM JURTĺ

Bilim jurtında talabalar zaman talaplarına say bilim alıwı ushın barlıq qolaylıqlar jaratılǵan. Atap aytqanda, eǹ zamanagóy oqıw quralları menen támiyinlengen oqıw xanaları, málimleme-resurs orayı, dáretxana, asxana, jataqxana, sport zalı, mini futbol maydanshası, salamatlıq xanası, shashtárezxana bar.

“Quranı kárim hám tájwid” pullı oqıw kursları

Ózbekstan Respublikası Prezidentiniń “Diniy-aǵartıwshılıq tarawınıń jumısın túpkilikli jetilistiriw ilajları haqqında”ǵı 2018-jıl 16-apreldegi PP-5416-sanlı Pármanı menen tastıyıqlanǵan ilajlar Baǵdarlamasınıń 6-bántinde belgilengen wazıypalardıń orınlanıwın támiyinlew maqsetinde Ózbekstan musılmanları mákemesiniń 2018-jıl 30-apreldegi 01A/056-sanlı buyrıǵı tastıyıqlanǵan. Usı múnásibet penen Muhammad ibn Ahmad al-Beruniy medresesinde 2018-jıl 10-iyunnan baslap “Quranı kárim hám tájwid” úyretiw boyınsha pullı oqıw kursları shólkemlestirildi.

Málimleme resurs orayı

Muhammad ibn Ahmad al-Beruniy” orta arnawlı islam bilim jurtınıǹ málimleme resurs orayı fondında jámi 17756 kitap saqlanbaqta. Sonnan, 1505 ulıwma bilimlendiriw ádebiyatları, 4085 arnawlı pánlerden sabaqlıqlar, 764 sociyallıq-ekonomikalıq ádebiyatlar, 7340 ilimiy-ǵalabalıq ádebiyatlar, 919 elektron ádebiyatları quraydı.

Kurslar

2018-jıl 10-iyunnan baslap “Quranı kárim hám tájwid” úyretiw boyınsha pullı oqıw kursları shólkemlestirildi.

Talabalar

Búgingi kúnge kelip bilim jurtında 148 talabaǵa 21 oqıtıwshı tárepinen tálim-tárbiya berip kelinbekte.

Jetiskenliklerimiz

Bilim jurtı oqıtıwshıları hám talabaları ótkerilip kelinetuǵın túrli taǹlawlarda qatnasıp joqarı orınlardı iyelep kelmekte.

Бидъатнинг ҳозирги кундаги эътиқод, ибодат ва урфларга тааллуқли турлари

         Ҳозирги кундаги янги пайдо бўлган бидъатлар ҳам турли кўринишда бўлиб, улар эътиқод, ибодат ва урфга тааллуқ топади. 

        Эътиқоддаги тааллуқли бидатлар:Қабр зиёрат қилишдаги бидъатлар.Мусулмон киши ўзининг иймон ва эътиқодига биноан барча ҳожатларини фақат ягона Аллоҳ таолодан сўраши шарт. Қабрларни зиёрат қилиш – суннат амал.

         Бу борада ҳадиси шарифда:

        Сулаймон ибн Бурайда розияллоҳу анҳу отасидан ривоят қиладилар:

       “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга қабрлар зиёратини тақиқлаган эдим. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га онасининг қабрини зиёрат қилишга рухсат берилди. Энди қабрларни зиёрат қилаверинг. Зеро, у сизларга охиратни эслатади”дедилар.

        Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам исломнинг илк даврида қабрларни зиёрат қилишни тақиқлаган эдилар. Чунки бу пайтда жоҳилият даврининг баъзи одатлари сақланиб қолган бўлиб, айрим қабилалар мақтаниш ҳамда ғурурланиш учун ўликларнинг қаҳрамонликларини санаб, бақир-чақир, ошкора йиғи-сиғи қиларди. Ислом одоб ва ахлоқи инсонлар қалбига ўрнашгач, қабрлар зиёратига рухсат берилди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, қабрлар зиёрати охиратни эслаш учун, аммо қабрлар зиёратининг асл моҳиятини унутиб, улуғ авлиёлар қабрларига бориб, ҳожатларини сўрайдиган, бахтини сўраб, бефарзандлар фарзанд талабида, ишига ривож тилаб борадиганлар, истакларини соҳиби қабрлардан сўрайдиган бўлиб қолишган. Ҳар қандай истак ёки тилакларни фақат ёлғиз Аллоҳдан сўралиши керак. Бундан ташқари азиз-авлиёларга атаб қабристонларда қурбонликлар қилиш, қабрларни тавоф қилиш ҳам бидъатдир. Айрим кишилар шифо тилаб, бефарзандлар фарзанд талабида ё бошқа ҳожатларини марҳумлардан сўраш билан қабрларни тавоф қиладилар. Устун ва бурчакларни силаб, юзларига суриб, остонасини ўпадилар. Нола қилиб: «Олдингизга умид билан узоқдан келдим, дуоларимни қабул қилинг», дея илтижо қиладилар. Бундай қилиш мумкин эмас. Бу ишларнинг барчаси бидъат ва хурофот амаллардан. Бу ишларни бажарган киши гуноҳкор бўлади. Ахир, ҳеч нарсага ярамайдиган оддий бир латтани дарахтга боғлаб, ҳожатим раво бўлади, дейиш мантиққа ҳам тўғри келмайди-ку.

        Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

        “Аллоҳни қўйиб, Қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиган бутларга дуо-илтижо қиладиган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?! Ҳолбуки, у (жонсиз бут)лар ўша (мушрик)ларнинг дуоларидан ғофилдирлар! “Аҳқоф” сураси, 5-оят.

       Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:

       “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳдан бошқага дуо қилиб вафот этса, дўзахга киради”, дедилар”.

       “Раддул Мухтор” китобида шундай дейилган: “Авом халқ тарафидан ўликларга атаб назр қилиш, Аллоҳнинг дўстлари қабрларига уларга яқин бўлиш мақсадида тангалар ташлаш, шам, чироқлар ёқиш ботил ва ҳаромдир”.

        “Асар кетиб, қабр оёқ ости бўлмаслиги учун ёзиб қўйишга эҳтиёж туғилса, (белги сифатида) ёзиб қўйишни зарари йўқ” (“Роддул Мухтор”).

         Қабрга дафн этилган кишига белги бўладиган миқдорда ёзиш жоиз, лекин ундар ортиқ ёзиш жоиз эмас. Агар ёзишга ҳожат йўқ бўлса, ёзмагани авлодир. Қабрга оят ва ҳадисларни ёзиш мутлоқ жоиз эмас.

        “Қуръондан бирор нарсани ёзиш макруҳдир” (“Роддул Мухтор”).

         Ибодатлардаги бидъатлар: Намоздан кейинги зикр ва тасбеҳотлар.

         Бу борада  кимлардир фарз намозидан кейиноқ зикр қилиш керак деса, яна кимлардир унда тасбеҳ ишлатиш бидъат дейди. Баъзилари эса намозлардан кейин жамоа бўлиб зикр айтиш — бидъат дейди. Қуйида  далиллар билан батафсил ўрганиб чиқамиз.

         Фарз номозидан кейиноқ зикр қилиш керак дейдиганларга: Бизнинг юртимизда асрлар давомида тасбеҳотлар фарзлардан сўнг суннати бўлса, уларни адо қилиб бўлингандан кейин ўқиб келинган. Ҳозирги кунда баъзиларни фарзни ўқиб бўлиб, тасбеҳларни айтаётганини  кўришимиз мумкин. Чунки намоздан кейинги зикрлар баёнидаги ҳадиси шарифлардан бу зикрлар суннат намозларидан олдин қилинишига далолатлар йўқ. Балки суннатлардан кейин келтириш кераклиги чиқади. Зотан, суннатлар фарзларга ёпишган, эргашган намозлар сифатида фарзларни мукаммал қилиш учун машруъ бўлгандир. Бинобарин,  уларни фарзлардан ажратилмайди.

Муҳаммад ибн Аҳмад Ал-Беруний  ўрта махсус ислоь билим юрти ўқитувчиси Нарманов Манас