“MUHAMMAD IBN AHMAD AL-BERUNIY” O‘RTA MAXSUS ISLOM BILIM YURTI

Bilim yurtida talabalar zamon talablariga mos bilim olishi uchun barcha qulay imkoniyatlar yaratib berilgan. Xususan, eng zamonaviy o‘quv qurollari bilan jihozlangan o‘quv xonalari, axborot-resurs markazi, tahoratxona, oshxona, yotoqxona, sport zali, mini futbol maydonchasi, salomatlik xonasi, sartaroshxona talabalar ixtiyorida.

“Qur’oni karim va tajvid” pullik o‘quv kurslari

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Diniy-ma`rifiy soha faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi 2018 yil 16 apreldagi PF-5416-sonli Farmoni bilan tasdiqlangan chora-tadbirlar Dasturining 6-bandida belgilangan vazifalar ijrosini ta`minlash maqsadida O‘zbekiston musulmonlari idorasining 2018 yil 30 apreldagi 01A/056-sonli buyrug‘i tasdiqlandi. Shu munosabat bilan Muhammad ibn Ahmad al-Bernuiy madrasasida 2018 yil 10 iyundan boshlab “Qur’oni karim va tajvid” o‘rgatish bo‘yicha pullik o‘quv kurslari tashkil etildi.

Axborot resurs markazi

“Muhammad ibn Ahmad al-Beruniy” orta maxsus islom bilim yurti axborot resurs markazi fondida jami 17756 ta kitob saqlanmoqda. Shundan, 1505 umumta`lim adabiyotlari, 4085 ta maxsus fanlardan darslar, 764 ijtimoiy-iqtisodiy adabiyotlar, 7340 ta ilmiy-ommabop adabiyotlar, 919 ta elektron adabiyotlarni tashkil etadi.

Kurslar

2018-jıl 10-iyunnan baslap “Quranı kárim hám tájwid” úyretiw boyınsha pullı oqıw kursları shólkemlestirildi.

Talabalar

Búgingi kúnge kelip bilim jurtında 148 talabaǵa 21 oqıtıwshı tárepinen tálim-tárbiya berip kelinbekte.

Jetiskenliklerimiz

Bilim jurtı oqıtıwshıları hám talabaları ótkerilip kelinetuǵın túrli taǹlawlarda qatnasıp joqarı orınlardı iyelep kelmekte.

Мазҳабсизлик – мусулмонлар бирлигига улкан таҳдид. Мазҳабсизлик – динсизликка йўлдир

ХХ аср сўнггида мусулмон оламида Ислом ниқоби остидаги ақидапарастлик гуруҳларидан ташқари яна бир таҳдиднинг янги қатлами намоён бўлди. У ҳам бўлса, мазҳабсизликка чақирувчилар тоифасидир. Мазҳабсизлик ҳаракати тарафдорларининг даъвосича, Исломда унга эътиқод қилувчи шахс учун суннийликдаги тўрт ёки ундан бошқа фиқҳий мазҳабларнинг бирига эргашиш шарт қилинмаган. Агар мусулмон шахс, бирор шаръий масалада улардан бирининг йўлини ўзига лозим тутса, у кўр–кўрона тақлид қилгани учун хатокор мутаассиб ва динидан ажралган фирқа ва гуруҳлардаги шахслар каби адашади.

Мазкур тоифага кирувчи шахслар Исломга амал қилишнинг асосида фақатгина Китоб (Қуръон) ва сунна туриши лозимлигини таъкидлашади. Уларнинг фикрича, бу икки манба хатолардан холи. Аммо фиқҳий мазҳабларга эргашиш эса, Китоб ва Сунна таълимотидан кўра, кўпроқ шахслар ижтиҳод (фикр)ларига тақлид қилиниши билан тавсифланади. Бу эса, хатога йўл қўйиш ва нуқсонлардан холи бўлишни тўлиқ кафолатлай олмайди. Қолаверса, Исломдаги фиқҳий мазҳаблар ҳижрий III асрдан сўнг пайдо бўлганлиги эътиборидан, бидъат ишлардан саналиб, сунна таълимотига кўра ҳар бир динга киритилган янгилик шубҳасиз залолатга маҳкумдир. Саҳобаи киромларнинг барчаси ҳам Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳнинг суннатигагина мурожаат қилганлар. Улар бирор–бир масалада Қуръон ва суннадан далил тополмай қолгандагина ижтиҳодга қўл урганлар. Бу эса, асосий эътибор қаратиладиган ва эргашиладиган ҳолат.

Ўзларини “Ислом динининг фидойилари” деб эълон қилаётган бу тоифа Қуръон ва сунна турганда фиқҳий мазҳабларга эргашиш мусулмонлар ўртасида ихтилофлар пайдо бўлишига замин яратаётгани ва уларнинг бирлигига раҳна туғдираётгани ҳақида жар солмоқда.

Аслида, мазҳабсизлик даъвосини ёйишнинг ўзи ихтилоф манбаи бўлиб, Ислом дини, хусусан мусулмонлар бирлигига улкан таҳдид соладиган омил эканига шубҳа йўқ. Улар ўзларини мазҳабсиз деб даъво қиладилару, аслида ўзлари ҳам намоз ва бошқа ибодатларда ўша тўртта машҳур мазҳаб имомларидан бирига эргашади. Мазҳабга эргашиш аслида залолатдан узоқ бўлмоқ демакдир. Мазҳабсизлик тарафдорлари ўз даъволарини асослашда ихтилоф  ва тақлид ибораларига алоҳида урғу берадилар.

Шайх Рамазон Бутий айтадилар: “Мазҳабсизлик диндан чиқиб кетишга олиб борувчи кўприкдир”. Бундай ҳаракатлар эса ҳадисларда ва уламоларнинг асарларида қатъий қораланган. Қайд этилган мулоҳазалар “Қуръон ва ҳадисгагина амал қиламиз”, – дея ўзларини мужтаҳид билиб, фиқҳий мазҳабларни инкор қилаётганлар аслида, бу ҳаракатлари билан диний бирлик ва ақидавий якдилликка раҳна солаётганини исботлайди. Қолаверса, бундай иддаолар асрлар давомида мавжуд бўлиб келаётган мазҳаблар асосчилари ва уларнинг таълимотларига нисбатан бўҳтон бўлиб, мусулмон адаштиришга қаратилганини таъкидлаш ўринли бўлади.

Бемазҳаблик бу инсон ўзини нафсу-хавосига эргашишдир. Уларнинг иддаоси, уламоларни, устозларни ҳақорат қилиш, беҳурмат қилишдир. Кўр-кўрона фатво беришни йўлга қўйиб, мазҳабларга таъна отишдир. Инсон мазҳабга эргашмас экан, тан олмас экан, у инсонда яхшилик йўқ. Мазҳаб дегани Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тўғри эргашишдир.

Мисол учун: Абу Ханифа роҳматуллоҳий алайҳ Куфада яшаганлар, Куфада бир ярим минг саҳоба бўлган. Абу Ханифа роҳимаҳуллоҳ бир ярим минг саҳобани илмни ўрганиб, Росулуллоҳга фалон йўл билан эргашилар экан дея йўл тузиб қўйганлар холос.

Бемазҳаблик — динсизликка олиб борадиган кўприкдир. Бемазҳаб хоҳлаган ҳукмини олиб кетаверадиган одамдир, яъни у ўз нафсини илоҳ қилиб олган одам қиёфасида бўлади. Гўёки дин танламабади у. Мисоли шундай бўлади:

Моликий мазҳабида қурбақа ҳалол, Ханафий, Шофеъийда харом. Қурбага егиси келса Моликий бўлиб олади.

Чия бўри Шофеъий мазҳабида ҳалол, қолган барча мазҳабларда харом, чия бўри егиси келса Шофеъий бўлиб олади. Бу одамда дин, ҳалол ва ҳаром қоладими? Афсуски қолмайди. Шу тариқа “Мазҳабсиз”лик динсизликка кўприкдир.

Хулоса қилиб айтганда ислом динидаги мазҳабларнинг турли туманлиги умматларга енгиллик ва осонликдир. Аммо бу ҳикматни тушунмасдан ихтилоф чиқариш эса катта мусибатдир.

Бу англашилмовчиликдан кўпроқ мусулмонларнинг ўзи зарар кўраётганлари ҳам маълум. Шунинг учун ихтилофларга бормасдан илм-маърифатга ёндошиш эса асосий вазифа бўлиб қолмоқда. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ихтилоф чиқараётганларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил қилади. Бунга сабаб уларнинг ёшлиги ва шу соҳа бўйича билимларининг етишмаслиги, қолаверса, кимларнингдир сўзларига алданиб қолишларидир. Ҳозирги кунда биз ёшлар турли хил алдовларга учмасдан, билим олиб, жамият ривожига ўз ҳиссамизни қўшадиган бўлсак, бундай тарафкашликларнинг олдини олган бўламиз.

                                                Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом

билим юрти талабаси   Баходиров Абдуррохман