MUHAMMMAD IBN AHMAD AL-BERUNIY” ORTA ARNAWLĺ ISLAM BILIM JURTĺ

Bilim jurtında talabalar zaman talaplarına say bilim alıwı ushın barlıq qolaylıqlar jaratılǵan. Atap aytqanda, eǹ zamanagóy oqıw quralları menen támiyinlengen oqıw xanaları, málimleme-resurs orayı, dáretxana, asxana, jataqxana, sport zalı, mini futbol maydanshası, salamatlıq xanası, shashtárezxana bar.

“Quranı kárim hám tájwid” pullı oqıw kursları

Ózbekstan Respublikası Prezidentiniń “Diniy-aǵartıwshılıq tarawınıń jumısın túpkilikli jetilistiriw ilajları haqqında”ǵı 2018-jıl 16-apreldegi PP-5416-sanlı Pármanı menen tastıyıqlanǵan ilajlar Baǵdarlamasınıń 6-bántinde belgilengen wazıypalardıń orınlanıwın támiyinlew maqsetinde Ózbekstan musılmanları mákemesiniń 2018-jıl 30-apreldegi 01A/056-sanlı buyrıǵı tastıyıqlanǵan. Usı múnásibet penen Muhammad ibn Ahmad al-Beruniy medresesinde 2018-jıl 10-iyunnan baslap “Quranı kárim hám tájwid” úyretiw boyınsha pullı oqıw kursları shólkemlestirildi.

Málimleme resurs orayı

Muhammad ibn Ahmad al-Beruniy” orta arnawlı islam bilim jurtınıǹ málimleme resurs orayı fondında jámi 17756 kitap saqlanbaqta. Sonnan, 1505 ulıwma bilimlendiriw ádebiyatları, 4085 arnawlı pánlerden sabaqlıqlar, 764 sociyallıq-ekonomikalıq ádebiyatlar, 7340 ilimiy-ǵalabalıq ádebiyatlar, 919 elektron ádebiyatları quraydı.

Kurslar

2018-jıl 10-iyunnan baslap “Quranı kárim hám tájwid” úyretiw boyınsha pullı oqıw kursları shólkemlestirildi.

Talabalar

Búgingi kúnge kelip bilim jurtında 148 talabaǵa 21 oqıtıwshı tárepinen tálim-tárbiya berip kelinbekte.

Jetiskenliklerimiz

Bilim jurtı oqıtıwshıları hám talabaları ótkerilip kelinetuǵın túrli taǹlawlarda qatnasıp joqarı orınlardı iyelep kelmekte.

Етти машҳур қориниң бири: Алий ибн Ҳамза ал-Кисоий роҳимаҳуллоҳ (ҳижрий 120-189)

Имом Абул Ҳасан Алий ибн Ҳамза ибн Абдуллох ибн Баҳман ибн Файруз ал-Кисоий ал-Куфий асли насаби Ироқлик форслардан бўлган. Куфада ҳижрий 120-йилларда таваллуд топган. Кисоий деб номлани- шига сабаб, Ҳамзанинг дарсларига кийимга ўраниб келиши, дейишади. Бошқа маълумотга кўра эса либосда эҳром боғлагани учун «Кисоий» деб аташган.
Абу Абдуллоҳ ҳам дейилади.
Бағдоднинг луғат, наҳв, қироат имомларидан ҳисобланади. Ҳамза аз- Зайётдан сўнг қироат ва араб тили имоми бўлди. Абу Убайд ал-Қосим ибн Саллом «Китоб ал-кироат» асарида шундай дейди: Кисоий қироатларни ихтиёр қилган ва Ҳамзанинг қироати усулларидан баъзисини олиб, айримларини олмаган. У қироат аҳлидан эди. Кироат борасида ундан кўра мустаҳкам ва пухта ҳеч ким билан ўтирмаганмиз».
Имом Шофеъий айтади: «Ким наҳв илмига шўнғишни хоҳласа, демак у Кисоийнинг оиласидир». Кисоий нахвни ўрта яшарлик чоғларидан ўрганган.
Бағдодда Ҳорун Рашид ва унинг фарзанди Аминга таъ- лим берди. Халифа Кисоийни улуғлаган ва у ҳақида шундай деган: «Ундан афзал ва тақводоррок, Куръон ва араб тилини билувчироқ ҳеч бир кишини кўрмадим».
Кисоий «Маъоний ал-Куръон», Ал-муташобиҳ фил- Куръон», «Ма ялҳану фиҳил-ароб», «Мактуъ ал-Курьон», «Мухтасар фин-наҳв», «Китоб ан-наводир ал-кабир вал- авсат вас-сағир», «Ал-масодир», «Китоб ал-ҳуруф, «Ал- кироат», «Ал-адад», «Ал-ҳоат», «Ал-ҳижо» номли асарлар муаллифи.
Устозлари: Ал-Аъмаш Сулаймон ибн Миҳрон, Осим ибн Абу ан-Нажуд, Ҳамза ибн Ҳабиб аз-Зайёт (Ҳамзага тўрт марта Куръонни ўқиб берган), Абу Бакр ибн Айёш, Мухаммад ибн Сахл, Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Абу Лайло, Исо ибн Умар ал-Ҳамадонийлардан кироатлар бўйича тахсил олган.
Шогирдлари: Лайс ибн Холид Абул Ҳорис, Абу Умар Ҳафс ад-Дурий, Абу Убайд ал-Қосим ибн Саллом, Ибро- ҳим ибн Зозон, Аҳмад ибн Абу Сурайж ан-Нахшалий, Қутайба ибн миҳрон ал-Асбаҳоний, Яҳё ал-Фарро, Халаф ибн Ҳишом, Аҳмад ибн Жубайр ал-Антокий ва бошкаларга кироат сирларини ўргатди.Имом Кисоий ҳижрий 189 йил Рай шахрининг Ранбуях қишлоғида, Ҳорун Рашиднинг олдида вафот этди. Шу куни Абу Ҳанифанинг шогирди Муҳаммад ибн ал-Ҳасан аш- Шайбоний ҳам вафот этди. Шунда Ҳорун ар-Рашид: «Райда фиқҳ ва наҳвни бир кунда дафн қилдик», дейди.
Хатиб Бағдодий «Тарихи Бағдод» китобида, Ибн Касир «Ал-Бидоя ван-ниҳоя»да ёзишича, Абу Мисҳал шундай деган: «Мен Кисоийни тушимда кўриб, унга: «Аллоҳ сенга қандай муомала қилди?» деб сўрадим. У: «Қуръон сабабли мени мағфират қилди», деди. Мен: «Ҳамзага нима муомала қилди?» дедим. «У Иллийюнда, биз уни худди юлдузни кўргандек кўриб турамиз, холос», деди».
У Басрага бориб, буюк имом Халил ибн Аҳмаддан араб тили балоғатини, бу тилнинг сир-асрорларини ўрганган. Фузайл ибн Шозон айтади: «Кисоий қироатни Ҳамзадан ўтказгач, саҳрога чиқиб, бадавийлар билан бирга яшай бошлади. Сўнг юртига луғат билимдони бўлиб қайтиб келди».

Нуккс “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний”

 урта махсус ислом билим юрти оқитувчиси Абдреймов Нурбол.