Жамиятлар ривожи ва инсоният тараққиёти доимо билим ва маърифат билан узвий боғланган. Маърифат орқали одамлар ўзларини, атрофдаги оламни, инсонлар ўртасидаги муносабатларни ва умуман ҳаёт мазмунини чуқурроқ тушуниб боришади. Аммо бу жараёнда жаҳолат – билимсизлик, фикрлаш имкониятларини чеклаш ва ҳақиқатдан узоқ бўлган қарашлар, инсоният олдидаги жиддий муаммолардан бири бўлиб келган.
Жаҳолат – бу инсоннинг ҳақиқатни тушунмаслик ёки англашдан узоқ бўлиш ҳолати. У фақат билим етишмаслиги эмас, балки мавжуд билимларни қабул қилмаслик, маънавий ёки илмий тараққиётга қарши бўлган ҳолатдир. Жаҳолатнинг турли кўринишлари бўлиши мумкин: диний, маданий, илмий ёки ижтимоий. Бу ҳолат кишиларнинг онгини чеклайди, уларнинг эркин фикрлашига тўсқинлик қилади, жамиятда турли таҳдидларни юзага келтиради.
Жаҳолат жамиятда адашган қарашларни, ёлғон маълумотларни тарқалишига, ёмон одатларни сақланишига, инқирозларга сабаб бўлади. Ижтимоий адолатнинг бузилиши, фуқароларнинг ҳуқуқларига тажовузлар ва тараққиётнинг ортда қолиши жаҳолат оқибатларидан бир қисмидир.
Жаҳолатга қарши курашнинг энг самарали воситаси – маърифатдир. Маърифат – бу билимларни ошириш, фикрлаш ва ижодий имкониятларни ривожлантириш, илм-фан ва маънавият орқали шахсни ва жамиятни юксалтириш жараёнидир. Маърифатли жамиятларда инсонлар ўртасидаги муносабатлар яхшироқ шаклланади, адолат, тенглик ва эркинлик каби тушунчалар юқори баҳоланади.
Маърифатли одамлар атрофидаги воқеаларни чуқурроқ таҳлил қилади, ёлғон маълумотларга ишонмайди, турли ёмон таъсирларга қарши иммунитет ҳосил қилади. Улар танқидий фикрлаш қобилиятига эга бўлиб, жамиятнинг маънавий ва маданий ривожида фаол иштирок этади.
Жамиятда маърифатни юксалтириш учун қуйидаги асосий йўналишларга эътибор қаратиш лозим:
Жаҳолатга қарши курашда маърифат асосий қуролдир. У инсонларнинг онгини, дунёқарашини бойитади, жамиятда адолат, тинчлик ва тараққиётни таъминлашга ёрдам беради. Ҳар бир инсон маърифатга интилиши орқали жамиятда ижобий ўзгаришларга ҳисса қўшади, келажак авлодлар учун янада ёруғ ва равнақли дунё яратишга сабабчи бўлади. Жаҳолатга қарши маърифат билан қуроллансак, биз жамиятимизни янада юксалтиришга, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва ҳақиқий тараққиётга эришамиз.
Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Т.Низаматдинов