
Ҳар қандай замон ва макон инсон илм дея аталмиш неъматни олишга муҳтож бөлган. Илмий китобларни өқимиз өрганамиз аммо, уларнинг қай тарзда бизгача йетиб келгани ҳақида фикр юритмаймиз. Ваҳоланки, айнан биз яшаб турган Мовароуннаҳр қадимда илм өчоғи бөлган. Улуғ инсонларнинг ҳаётини өрганар еканмиз улар ёзиб қолдирган илмий меросларни бир китоб шаклига келган ҳолатда көрамиз. Агар биз бу китобларга теран назар ташласак, бир олимнинг машаққатли меҳнати меваси еканлигини гувоҳи бөламиз. Мана шундай олимлардан бири Имом Термизий ва унинг замондошларидир.
Саҳиҳ ҳадис төплаш ва уларни тартибга солиш бөйича ном қозонган абу Исо Термизий милодий 824 йилда Буғ қишлоғида дунёга келган. Ёшлигиданоқ ҳадис илмига кучли қобиляти бөлганлиги туфайли, илмнинг шу ёлини пухта егаллашга киришди. Манбаларга қараганда у умрининг салкам 30 йилини илм ёълида сарфлади. 30 йил муддат ичида дунё тан олган муҳаддислар билан бирга бөлди. Имом Бухорий, имом Муслим, абу Довуд ва яна шу каби йетук уламолар билан бирга бөлган. Тәкидлаш лозимки,ушбу уламоларнинг орасида имом Термизий билан көп вақт өтказганлиги билан ажралиб турадиган имом Бухорий алоҳида өринга ега. Албатта имом Ат-Термизий Имом Муслим,Абу Довуд билан ҳам учрашган баҳс қилган.Лекин ҳеч қайси бир олим билан Имом Бухорийчалик яқин бөлмаган. Ривоятларга көра абу исо Термизий бирон-бир ҳадисда саҳиҳлигини топа олмай иккиланиб қолса Исмоил Муҳаммад билан баҳс қилар, баҳс давомида ҳадис саҳиҳ ёки саҳиҳ емаслиги юзага чиқар екан.Хафиз Исъардий айтади: абу Исодан ҳадис аҳлининг имоми Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий ҳадиси ёзиб олган. Шунинг өзи Термизийнинг фахрига кифоя қилади деган.Дарҳақиқат муҳаддисларнинг султони Муҳаммад ибн Исмоил өзи Термизийдан ҳадис ривоят қилганлиги Термизийнинг нақадар ҳам ишончли киши еканлигига далилдир. Имом Бухорийнинг өзи Термизийга баҳо бериб айтадики: Сен мендан фойда олганингдан көра мен сендан көпроқ фойда олдим дейди. Бу икки муҳаддисларнинг бир-бирига берган самимий мақтови бир-бирига бөлган ҳурматидандир. Бу инсонларни нафақат илм балки, тақво бобида ҳам йетук инсонлар бөлган. Умар ибн Алк : Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий вафот етгач, Хуросонда илм ва тақво бобида абу Исога тенг келадиган зот бөлмаган дейди. Имом Бухорий вафот етганлиги хабари Имом Термизийга йетиб борганида Термизий көп йиғлаганлигидан икки көзи көриб бөлиб қолган екан.
Ушбу уламоларнинг ҳаётининг деярли барча қисми илм ёълида сарфланди.Шу боис ҳам Аллоҳ уларга барака берди.Орадан 1200 йил өтса ҳамки уларнинг исмини тилга олар еканмиз ҳали ҳануз фахр ҳиссини туямиз. Уламоларимизнинг ҳаёти ҳақидаги кенг тушунчага ега бөлганимиз сайин илм ёълидан қанчалик тойилганлигимизни англаб йетамиз. Аллоҳ барчамизни уларга өхшашликка ва улар каби илмли бөлишлигига муяссар қилсин.Амин
Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний өрта махсус ислом билим юрти өқитувчиси А.Сапашов