Ассалаўма алейкум

ѲЗБЕКСТАН МУСЫЛМАНЛАРЫ БАСҚАРМАСЫ

“МУҲАММАД ИБН АҲМАД АЛ-БЕРУНИЙ”

орта арнаўлы ислам билим журтының рәсмий веб-сайтына хош келдиңиз

Елимизде Ғәрезсизлигимиз шарапаты менен зия ҳәм мәрипат ошағы болған мешит ҳәм медреселер өз жумысын баслап, халқымыздың руўхый тәрептен болған мүтәжликлерине мүнәсиб тәризде хызмет етип киятыр. ...

Нукус шаҳри Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юртида кириш имтихонлари

8
20 Июль 2018

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти 2018-2019 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари жорий йилнинг 10-11 июль куниларига белгиланиб, қабул имтиҳонлари адолатли, очиқ ва ошкора ўтказилиб, абитурентлар ва уларнинг ота-оналарига қулай шарт-шароитлар яратилди. Имтихонлар дастлаб эрталабки соат 07:00 абитуриентларнинг умумий йиғилишидан бошланди.

Йиғилишни билим юрти мудири Ш. Бауатдинов кирис сўзи билан очиб берди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тайинланган кузатувчилар Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси М.Мирисмаилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудир уринбосари А.Дусматов томонидан абитуриентларга имтихон тартиб-қоидалари теран тушунтирилди. Сўнгра ота-она ва абитуриент иштирокида муҳрланган имтихон материаллари ҳамманинг гувоҳлигида очилди. Ўз навбатида қилинган ишлар юзасидан далолатномалар тузилди. Ҳаяжонли дақиқаларни кутаётган абитуриентлар исми шарифи эълон қилинган ҳолда билим юрти биносига бирин кетин имтихон хонасига киритилди.

Абитуриентлар дастлаб 10-июль куни “Маънавият ва маърифат” фани бўйича ижодий имтихон топширди. 11-июль куни эса билим юрти биносида тест синовлари ўтказишучун барча зарур шароитлар таъминланган хонада абитурентлар “инглис тили” ва “тарих” фанидан тестларни ечишни бошладилар. Мутахассис махсус ўқитувчилар томонидан абитурентларнинг жавоблар варақасини тўғри тўлдириштартиби билан таништирилди ва умуман тест синовлари ўтказилиши тартиб-қоидалари тушунтирилди.

Сўнгра абитуриентлар тест синовларида ўзларининг бор билимларини ишга солган ҳолда талаба бўлишга интилди. Имтихонлар адолатли ва тартибли ўтказилганлиги билан ўзига ҳос кайфиятда ўтказилди.


  • Автор: Админ
  • 20 Июль 2018
  • 0
  • 1553

Жеке пикир

Ҳикметлер гүлдәстеси