Ассалаўма алейкум

ѲЗБЕКСТАН МУСЫЛМАНЛАРЫ БАСҚАРМАСЫ

“МУҲАММАД ИБН АҲМАД АЛ-БЕРУНИЙ”

орта арнаўлы ислам билим журтының рәсмий веб-сайтына хош келдиңиз

Елимизде Ғәрезсизлигимиз шарапаты менен зия ҳәм мәрипат ошағы болған мешит ҳәм медреселер өз жумысын баслап, халқымыздың руўхый тәрептен болған мүтәжликлерине мүнәсиб тәризде хызмет етип киятыр. ...

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ ТАЛАБАЛАРИ

50
18 Июль 2019

Бугунги кунда илим оламан дея яхши орзу ният қилиб ва ушбу ниятига эришиш мақсадида ўз ўстида тинимсиз тайёрланган ёшларимиз учун барча таълим масканлари ўз эшикларини очиб бермоқда.

Бу борада давлатимиз томонидан етарлича имкониятлар яратилиб берилган. Барчамизга маълум шу йилнинг 13 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларига 2018-2019 ўқув йили қабул имтиҳонлари давлат тест маркази томонидан ўтказилди.

Барча диний таълим маскани қатори Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти 2018-2019 ўқув йили учун қабул имтиҳонларида жами 149 нафар абитуриент инглиз тили, маънавият ва маърифат, ўзбекистон тарихи фанларидан тест синовлари орқали ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Жорий йилнинг 18 июль куни эрталабки соат 09:00 да билим юрти эълонлар тахтасига мандат илиб қўйилди. Ҳаёжонли дақиқалар етиб келди, абитуриентлар ўз фамилиялари орқали ўқишга кирганликларини кўриб жуда хурсанд бўлиб, ўз яқинларига бу хабарни ўзгача ҳаёжонга тўлган ҳолда етказишга ошиқди.

Кирган абитуриентлар билим юрти мажлислар залига тўпланишди ва билим юрти мудири Ш.Бауатдинов уларни талаба бўлганликлари билан табриклаш мақсадида кичик мажлис ўтказилди.



  • Автор: Админ
  • 18 Июль 2019
  • 0
  • 2261

Жеке пикир

Ҳикметлер гүлдәстеси