Ассалаўма алейкум

ѲЗБЕКСТАН МУСЫЛМАНЛАРЫ БАСҚАРМАСЫ

“МУҲАММАД ИБН АҲМАД АЛ-БЕРУНИЙ”

орта арнаўлы ислам билим журтының рәсмий веб-сайтына хош келдиңиз

Елимизде Ғәрезсизлигимиз шарапаты менен зия ҳәм мәрипат ошағы болған мешит ҳәм медреселер өз жумысын баслап, халқымыздың руўхый тәрептен болған мүтәжликлерине мүнәсиб тәризде хызмет етип киятыр. ...

Хотира ва қадрлаш – муқаддас туйғу

254
08 Май 2021

Қадим-қадимдан «меҳр-оқибат», «мурувват», «ёрдам», «ўтганларни хотирлаш» каби сўзлар халқимизнинг онги, шуурига сингиб кетган. «Хотира ва қадрлаш куни» юртимизда ўтганлар хотираси ва уларнинг жасоратлари, эзгу ишлари ҳурмат билан ёдга олинади. Ватан учун курашда ҳалок бўлган, халқ фаровонлиги ва мамлакат тараққиётига ўз ҳиссасини қўшган кишиларнинг ҳам хотираси ёдга олинади. Биз билан ҳамнафас яшаётган фахрийларимиз, ногиронлар, боқувчисини йўқотган оилалар ва умуман меҳримизга муҳтож кишиларга иззат-икром кўрсатилиб, уларга моддий ва маънавий кўмак берилади. Мактаб, коллеж, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшлар томонидан ёши улуғ инсонлар, ногиронлар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига ғамҳўрлик қилиш анъанага айланмоқда. «Хотира ва қадрлаш куни» юртимизда меҳр-шавқат, мурувват, ўзлигини англаш, ҳаётнинг қадрига етиш каби ҳисларни камол топишида муҳим аҳамият касб этади.

Шу муносабат билан 08 май куни дарслардан сунг Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта маҳсус ислом билим юрти жамоаси Имом йишан Муҳаммад масжиди ходимлари билан биргаликда яқин худудларда истиқомат қилаётган иккинчи жахон уруш қатнашган инсонлар ва фронт орти меҳнат фаҳрийларининг ҳолидан хабар олиш учун Нукус шаҳар “Қос кўл” МФЙ Ўқувчилар кўчаси 28-уйда истиқомат қилувчи 1927-йил туғилган Назибеков Баймурат, Нукус шаҳар “Шоирлар авули” МФЙ Ўзбекистон кўчаси 26-уйда истиқомат қилувчи 1928-йил туғилган Утепбергенов Алланазар ота ва Нукус шаҳар Бағлы ел кўчасида истиқомад қилувчи 1929-йил туғилган Нурымбетов Алламберген, Нукус шаҳар Д.Шамшетов кўчасида истиқомад қилувчи 1930-йил туғилган Давлетов Маденбай хонадонларига ташриф буюриб, нуроний отахонлар билан қизғин суҳбат қурдилар. Уруш фахрийлари, бинобарин, меҳнат фронти иштирокчиларининг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ҳурмат кўрсатиш, шу тариқа ғанимат инсонлар панду насиҳатини тинглаш халқимизнинг миллий қадриятларидандир.

“Икки авлод учрашуви” ташкил қилишдан мақсад – талабаларимиз иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз, умуман, ватанимиз, мустақиллиги, тараққиёти, тинчлиги, халқимиз хотиржамлиги йўлида ҳаётини қурбон қилганлар хотирасини ёд этиш ва уларни доимо эъзозлаш, фронт ортида машаққатли меҳнат қилган инсонлар, айниқса, қарияларимиз, оналаримизнинг ҳурмат-эҳтиромини жойига қўйиш ва муносиб тақдирлаш. Мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, юрт тақдирига даҳлдорлик ва ватанимиз равнақига ҳисса қўшиш каби муқаддас туйғулар айнан ўтмишдаги қаҳрамонларимиз хотирасига хурмат кўрсатиш.

Энг асосийси, ватан мустақиллиги йўлида ҳаётини қурбон қилганларнинг хайрли ишларини доимо ёдга олмоқ ва қадрламоқ биз келажак авлодларнинг муқаддас бурчимиз деб билишини ҳис қилишдан иборат. Шунингдек, талаба ёшларимиз ҳам келажакда мукаммал эгаллаган билими натижасида ўз Она ватани, юртини ва халқини муносиб ҳимоя қиладиган ва Она ватанининг гуллаб яшнашига муносиб хизмат қиладиган фарзандлар этиб тарбиялашдан иборат.

Маънавият ва маърифат ишлари

бўйича мудир ўринбосари

А.Ережепов


  • Автор: Админ
  • 08 Май 2021
  • 0
  • 46

Жеке пикир

Ҳикметлер гүлдәстеси