Ассалаўма алейкум

ѲЗБЕКСТАН МУСЫЛМАНЛАРЫ БАСҚАРМАСЫ

“МУҲАММАД ИБН АҲМАД АЛ-БЕРУНИЙ”

орта арнаўлы ислам билим журтының рәсмий веб-сайтына хош келдиңиз

Елимизде Ғәрезсизлигимиз шарапаты менен зия ҳәм мәрипат ошағы болған мешит ҳәм медреселер өз жумысын баслап, халқымыздың руўхый тәрептен болған мүтәжликлерине мүнәсиб тәризде хызмет етип киятыр. ...

НУКУС “МУҲАММАД ИБН АҲМАД АЛ-БЕРУНИЙ” ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА СОҲА ВАКИЛЛАРИ ОЧИҚ СУҲБАТ ЎТКАЗИЛДИ.

247
08 Апрел 2021

Бугун Нукус “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида билим юрти ўқитувчилари, талабалари ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи С.Шерхонов, таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мутахассиси А.Дўсматов ва Тошкент ислом институти Ўқув ишлар бўйича проректори У.Ходжаевлар билан бирга очиқ суҳбат ўтказилди.

Суҳбатни билим юрти директори Ш.Бауатдинов кириш сўзи билан очиб берди ва талабаларга келган меҳмонларни таништириб ўтди.

Суҳбат давомида талабалар тамонидан берилган барча саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи С.Шерхонов тамонидан батафсил ва тушунарли жавоблар берилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мутахассиси А.Дўсматов талабаларга таълим олиш жараёнида зарур бўладиган кўрсатмаларни берди. Илим олиш ва илимнинг фазилатлари ҳақида талабаларга ўзининг маслаҳатлари ва насиҳатларини берди.

Бундан кейин Тошкент ислом институти Ўқув ишлар бўйича проректори У.Ходжаев сўзга чиқиб ўқув жараёнида амалга оширилаётган ишларниянада такомиллаштириш тўғрисида ўзининг фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Ўзаро савол-жавобларга бой ҳолда ўтказилган очиқ мулоқат талабаларда катта таъсуротлар қолдирди.

Тадбир якунида билим юрти директори Ш.Бауатдинов келган меҳмон устозларга, билим юрти ўқитувчилари ва талабалари номидан ўз миннатдорчилигини билдирди.


Билим юрти маънавият ва маърифат ишлари

бӯйича директор ӯринбосари: А.Ережепов


  • Автор: Админ
  • 08 Апрел 2021
  • 0
  • 73

Жеке пикир

Ҳикметлер гүлдәстеси