Ассалаўма алейкум

ѲЗБЕКСТАН МУСЫЛМАНЛАРЫ БАСҚАРМАСЫ

“МУҲАММАД ИБН АҲМАД АЛ-БЕРУНИЙ”

орта арнаўлы ислам билим журтының рәсмий веб-сайтына хош келдиңиз

Елимизде Ғәрезсизлигимиз шарапаты менен зия ҳәм мәрипат ошағы болған мешит ҳәм медреселер өз жумысын баслап, халқымыздың руўхый тәрептен болған мүтәжликлерине мүнәсиб тәризде хызмет етип киятыр. ...

БИЛИМ ЮРТИДА МАЪНАВИЙ ТАДБИР

46
23 Декабрь 2020

Жорий йилнинг 22-декабр куни Нукус шаҳридаги Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари У.Ҳасанбоев ва Масжидлар бўлими катта мутахассиси М.Комилов ташриф буюрди.

Ташриф давомида билим юрти профессор-ўқитувчи ва талабалари билан суҳбат бўлиб ўтди.

Тадбирни Нукус шаҳри Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти мудири Ш.Бауатдинов кириш сўзи билан очиб берди ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари У.Ҳасанбоевга сўз берди. Раис ўринбосари ўз сўзида биринчи навбатда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов ҳазратларининг мадраса устоз ва талабаларига йўллаган саломи ва хайрли дуоларини етказди.

Шу билан бирга билим юрти устозлари ва талабалари учун манфаатли бўлган маслаҳат ва йўл йўриқларни кўрсатиб ўтди. Жумладан, ҳозирги ахборот алмашинуви тезкор бўлган шароитда маълумотларнинг фойдалисини зарарлисидан ажратиш, динимизга, миллий қадриятларимизга зид бўлган ғоялар домига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Суҳбат давомида талабаларга илм олишда ғайрат қилишини, устозлардан унумли фойдаланишни ва келажакда жамиятимизни вайронкор ғоялардан асраб авайлашда жидди жаҳд қилишларини тавсия қилди.






Билим юрти маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари

А.Ережепов


  • Автор: Админ
  • 23 Декабрь 2020
  • 0
  • 243

Жеке пикир

Ҳикметлер гүлдәстеси