Ассалаўма алейкум

ѲЗБЕКСТАН МУСЫЛМАНЛАРЫ БАСҚАРМАСЫ

“МУҲАММАД ИБН АҲМАД АЛ-БЕРУНИЙ”

орта арнаўлы ислам билим журтының рәсмий веб-сайтына хош келдиңиз

Елимизде Ғәрезсизлигимиз шарапаты менен зия ҳәм мәрипат ошағы болған мешит ҳәм медреселер өз жумысын баслап, халқымыздың руўхый тәрептен болған мүтәжликлерине мүнәсиб тәризде хызмет етип киятыр. ...

«Соҳта табиблардан» огоҳ бўлинг!

274
13 Октябрь 2020

Ҳозирги даврда муайян эътиқод, аниқ ва эзгу ниятларга эга, ўз мавқеи ва ҳуқуқини англаган, билимдон ва ўз ватани ҳамда бурчига садоқатли авлодни тарбиялашдаинсон камолоти билан боғлиқ муҳим омиллар эътиқод, имон, ҳуқуқ, бурч, диёнат, виждон, адолат, ҳалоллик каби қадриятларни улар онгида шакллантириш долзарб масалага айланди. Шу боисдан ҳам дин инсон руҳини поклаш, оламлар ўртасида меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлаш, миллий қадрият ва анъаналарни асрашга хизмат қилиши ҳар қандай жамият ҳаётида муҳим ўрин тутиши шубҳасиз.

Шунга қарамай бугунги кунда юртимизда кўзатилаётган айрим ҳолатлар қалбимизга ғашлик солади. Жамият орасида «Табиб» каби ижобий маънодаги ном билан машҳур бўлиб, кейинчалик қандайдир илоҳий қудратга эга деган фикрлар тарқатиб, баъзи маънавий баркамол бўлмаган шахсларни ўзига қўш тирноқ ичида «мафтун» қилиб олаётган кимсалар ҳам йўқ эмас. Энг ачинарлиси муқаддас динимизга тамоман тўғри келмайдиган бундай «соҳта табиб» ёки «ғойибдан хабар берувчилар»га эргашаётганларнинг сони кўпаймоқда.
Аслида, ҳар бир мусулмоннинг асосий мақсади дунёда бахтли ҳаёт кечириш ва охиратда жаннатга эришиш ҳисобланади. Ушбу буюк мақсад эса фақат Яратувчини таниш ва унинг буйруқларига бўйсиниш билан гина вужудга келади. Бўйсиниш - Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир, Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг елчисидир, деб қалбан тасдиқлаш билан бошланади.
Аллоҳ таоло ўз Пайғамбарларига муъжизаларни ато этади. Муъжиза Пайғамбарлардан бошқалар кишилардан содир бўлмайди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам хотамул анбиё, яъни Пайғамбарларнинг сунгисидир. Демак, енди қиётматга қадар ҳеч бир кишидан муъжиза содир бўлиши мумкин эмас.
Аллоҳ таоло ўз валийларига каромат ато этади. Лекин, кароматлар кўз-кўз қилинмайди, ва каромат эгаси тақводор мусулмон, валий киши бўлади. Валийлар бошқаларнинг уни илоҳ деб гумон қилишларига замин яратмайди.
Аллоҳ таоло ўзининг душманларига, мусулмон бўлмаганларга истидрож, яъни қандайдир ғайри оддий қобилият бериши мумкин. Лекин, бу нарса уларнинг нафсларини қондириши учун ва қиёматда азобларини кучайтириш, зиёда қилиш учун гина берилади. Улар бу имкониятларини ҳаммага кўз-кўз қилишади. Шу орқали обру-мартаба топишади, ўзларини илоҳий қудрат соҳиби, ҳатто илоҳ деб аташади. Масалан, шайтон, дажжол кабиларни ёки кеча ва бугунимизда намоён бўлаётган «кўзи очиқлар» (Ванга, Настрадамус каби). Улар кофирлардир ва жаҳаннамда мангу қолади.
Халқимиз орасида ҳожатларни чиқарувчилар яъни, медицина ожиз қолган касалликларни даволаётган, йўқолиб топилмаётган нарсаларни бир зумда топиб бератёганлар борлигини эшитамиз. Лекин, уларга ишониш иймонимизга путур еткизиб қўймасмикин? Аввал шуни тўғри англашимиз керак.
Касалликларни даволашга келсак, тўғри шундай ҳолатлар бўладики, замонавий медицина даволашга ожиз қолган касалликларни халқ табобати йўли билан момоларимиз, боболаримиз даволашади. Бунда ҳар хил доривор ўсимликларни истеъмол қилиш, оғриган, синган жойларни массаж қилиш, пархез каби маслаҳатлар билан даволашади. Бу ишлар мантиқан ҳам ақл инкор қилмайдиган ҳолат ҳисобланади.
Лекин, бугунги кунда кўзатилаётганидек, келган бемор кишига қарамасдан ташҳис қўяётганлар, касал кишини ўриб-тепиш, товуқ ёки мол гушти билан савалаш, тушунарсиз ёзувларни қоғозга ёки касалнинг баданига ёзиб даволаш, қабристонларни зиёрат қилиш, қандайдир бир жойни, мақбара, масжид, қабр кабиларни тавоф қилиш керак дея даволаш усулини қўллаётганлар фақатгина ёлғончи, жинлар билан алоқадор кимсалардир. Шуни таъкидлаш лозим бўлади, бундай кишиларга ишониш инсонни диндан, ислонмдан чиқариши мумкин. Шу билан бирга даволанган кишининг ҳам, ҳатто даво топса ҳам жин билан зарарланишига олиб келади.
Йўқолган нарсаларни топиш фақат изланиш, қидириш билан бўлади. Бир жойда ўтириб, билмаган, кўрмаган нарсасини топишнинг имкони йўқ. Чунки, Аллоҳ таоло одамларни ғоиб илмидан тўсиб қўйган. Биз қанчалик илм ўргансак ҳам, ҳаракат қилсак ҳам ғоибдан, келажакдан хабар бериш имконига эга эмасмиз. Агар бир киши ҳеч қандай изланишсиз, ўтирган жойида йўқолган нарсани топиб берса, демак у жинлар билан алоқадор бўлади. Бу эса шаръан ҳаром саналади. Демак, бундай кишининг кўмагидан фойдаланиш ҳам ҳаром.

Нукус Муҳаммад ибн Аҳмад ал Беруний ўрта махсус ислом билим юрти мударриси З.Сапашов


  • Автор: Админ
  • 13 Октябрь 2020
  • 0
  • 27

Жеке пикир

Ҳикметлер гүлдәстеси