Ассалаўма алейкум

ѲЗБЕКСТАН МУСЫЛМАНЛАРЫ БАСҚАРМАСЫ

“МУҲАММАД ИБН АҲМАД АЛ-БЕРУНИЙ”

орта арнаўлы ислам билим журтының рәсмий веб-сайтына хош келдиңиз

Елимизде Ғәрезсизлигимиз шарапаты менен зия ҳәм мәрипат ошағы болған мешит ҳәм медреселер өз жумысын баслап, халқымыздың руўхый тәрептен болған мүтәжликлерине мүнәсиб тәризде хызмет етип киятыр. ...

ДУНЁНИНГ ДИНИЙ-КОНФЕССИОНАЛ МАНЗАРАСИ. ДИННИНГ ЖАМИЯТДАГИ ФУНКЦИЯЛАРИ

22
25 Сентябрь 2019

Ўзбекистон мустақилликка эришган илк кезларданоқ миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, она диёримизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатлар ривожи учун тенг шароит яратиш давлат миллий сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланди.

Хусусан, 1992 йил 13 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика байналмилал маданият марказини тузиш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди. Ушбу Қарор мустақиллик даврида ҳукуматимиз қабул қилган илк ҳужжатлардан бири эди.

Бугун миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга доир бир қанча қонунлар ишлаб чиқилиб, улар ижроси юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилгани, қолаверса, олис даврлардан халқимиз қон-қонига сингиб кетган ўзга миллатларга нисбатан хайрихоҳлик, бағрикенглик туйғуси боис юртимизда осойишталик,барқарорлик ҳукм сурмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида бу борада шундай дейилади: “Ўзбекистон миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик соҳасида ўз анъаналарига доимо содиқ бўлиб, бу йўлдан ҳеч қачон оғишмасдан илгари боради. Мамлакатимизда турли миллат ва диний конфессиялар вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлашга биринчи даражали эътибор қаратилади.

Бу – бизнинг энг катта бойлигимиз ва уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш барчамизнинг бурчимиздир”[1]. Алоҳида қайд этиш лозимки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг ялпи мажлиси томонидан муҳим бир ҳужжат– “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси қабул қилинди ва Юртбошимиз мазкур резолюцияни қабул қилиш ташаббусини 2017 йил сентябрь ойида Бош Ассамблеянинг 72- сессиясида илгари сурган эди [3; 244-254 б.]. Ушбу ташаббуснинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган193 та давлат кенг қўллаб-қувватлагани жаҳон ҳамжамияти томонидан Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларига берилган юксак баҳо ва эътироф сифатида барчамизга катта мамнуният ва ғурур-ифтихор бағишлайди.

Миллатчилик ва шовинизм кайфиятининг кучайиши-ю, миллий ва диний ихтилофларнинг аланга олишига турли-туман, баъзан ҳатто арзимасдек туюлганомиллар ҳам сабаб бўлади. Шунга кўра, ушбу муаммо давлатнинг ҳам, жамиятнинг ҳам мунтазам эътиборини талаб қилади ва пухта ўйланган оқилона сиёсат юритишни тақозо этади.

Дарҳақиқат, дунёнинг диний манзараси қотиб қолган, ўзгармас бир ҳодиса эмас. Хусусан, мазкур манзара йилдан-йилга ўзгариб бораётгани, мавжуд динлар ўзларининг анъанавий доирасидан чиқиб бораётганларини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Бугунги кундаги ўзгаришлар ҳақида сўз кетар экан қуйидагиларни алоҳида қайд этиш лозим. Энг аввало, шаклланган динлар доирасида муайян ўзига хосликларга эга бўлган янги йўналиш ва секталарнинг пайдо бўлиши давом этмоқда. Масалан, мутахассислар маълумотларига кўра, ХХ асрнинг иккинчи ярмида христианлик, буддавийлик, ислом ва бошқа динлар доирасида юзлаб секталар пайдо бўлган. Бу шундай жараёнлар келажакда давом этиши мумкинлигини тахмин қилиш имконини беради.

Секта сўзи, энг умумий маънода, муайян диний, сиёсий ёки фалсафий қарашларга эргашувчилар гуруҳини англатади. Диний секта деганда маълум бир диндаги расмий ақидаларга зид равишда ажралиб чиққан ёки мавжуд динлар ва конфессияларга умуман алоқаси бўлмаган ҳолда дин байроғи остида фаолият кўрсатадиган гуруҳлар тушунилади. Бугунги кунда ҳар иккала йўналишга мансуб бўлган кўплаб секталар фаолият кўрсатмоқда. Мутахассислар уларнинг сонини тахминан 5000 атрофида, деб баҳолайдилар.

Замонавий воқелик экстремистик характердаги секталарнинг инсон онги ва қалби учун кураш йўлидаги фаолиятининг жонланиши кузатилаётганини кўрсатмоқда. Хусусан, маълумотларга кўра, биргина Россиянинг ўзида “Богородичий центр”, “Церковь объединения”, “Церковь Исуса”, “Церковь Нового Завета”, “Белое братство”, “Божественный орден Первого Ангела” каби ўнлаб диний секталар ноқонуний равишда фаолият олиб бормоқда. “Культ сатаны” деб аталадиган секта ҳам кенг тарқалган. Айрим маълумотларга кўра, ўта хавфли бўлган бу сектанинг Россияда 100 минг, Ер юзида 5 миллиондан ортиқ тарафдорлари бор.

Улар аҳолининг диний билимлари пастлигидан фойдаланиб, охиратнинг яқинлиги билан қўрқитиш ҳамда асосан ёшлар ва моддий аҳволи ночор бўлганлар ичида иш олиб бориш йўли билан ўз тарафдорларини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқдалар. Бундай секталарга асос солган “авлиё”лар ўз издошларини алдаш йўли билан уларнинг мол-мулкларига эгалик қилишга уринмоқдалар.

Умуман олганда, бундай секталарнинг барчаси инсоннинг ожизлиги, маънавий ва жисмоний камолотга эришишга бўлган интилиши, кишилар ҳаётда дуч келадиган қийинчиликлардан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида шахсий бойлик орттириш ниятида фойдаланадилар.

Мавжуд диний таълимотлар, улардаги муайян қоидаларни давр талабига мослаштириш, бошқача айтганда, модернизация қилиш жараёни ҳам давом этмоқда. Масалан, христианлар амалга оширган инквизиция ва салб юришлари хато бўлганини тан олиб, Рим Папаси ҳатто, расман кечирим ҳам сўради. 1992 йилда Папа Иоанн Павел II ўз пайтида Ернинг Қуёш атрофида айланиши ҳақидаги қарашларни ёқлагани учун черков трибунали томонидан тавба қилдирилиб, ўз қарашларидан воз кечишга мажбур қилинган Галилео Галилейнинг ҳақ бўлганини тан олиб, барчадан узр сўрагани ҳам бунга мисол бўла олади.

Қайд этилган мулоҳазалар бугунги кунда ҳам дунёнинг диний манзарасида жиддий ўзгаришлар содир бўлаётганидан далолат беради.

Диншунослик бўйича баъзи бир луғатлар муаллифлари конфессионал умумийлик тушунчасини эътиқод (вероисповедание), деб таъриф берилганлигига дуч келишимиз мумкин яъни: эътиқод.

1) Маълум бир дин таълимотини қабул қилиши, уни қабул қилганлиги ҳақида гувоҳлик бўлиши ушбу динга, черковга, конфессияга тегишли бўлишидир.

2) Ўзининг таълимоти, жамоасига эга бўлган диний бирлашма.

Иккинчи таъриф конфессияга яқинроқ, лекин у билан айнан бир хил, десак муболаға бўлади. Конфессионал умумийликка доир саволлар оддий эмас. Биринчи бўлиб қуйидаги таъриф борасидаги конфессионал умумийлик тушунчасини қандай тушуниш мумкин, маълум бир динга ѐки унинг (диннинг) фақат бир йўналиши, оқими, сектасига тегишли бўлишми?

Масалан мусулмонларни ягона бир умумий конфессия деб бўладим и? Ёки унинг йўналишларини мисол учун суннийларни алоҳида, шиаъларни алоҳида бир диний конфессия деб аташ керакми (яъни алоҳида бир конфессионал умумийлик сифатида)?

Ушбу муаммо иерархикликни ҳисобга олганда ҳам намоѐн бўлади, яъни бу мусулмонларга ҳамда ундаги сунний ва шиа йўналишларига тегишлидир.

Ушбу ечим бошқа бир неча турли йўналишларга бўлиниб кетган динларга ҳам тегишлидир. Ушбу муаммони ечимини П.И.Пучков ўзининг диссертациясида ѐзган: «Диний умумийлик иерархик (даврий) характерга эга. Бир томондан диний умумийликга барча христианларни киритиш мумкин, бошқа томондан фақатгина протестанларни, учинчи томондан эса фақат ҳамма кальвинистларни ва ҳ.к.»[2].

Биз учун ушбу таъриф муҳим, чунки унда конфессионал ва этник умумийлик борасида ўхшашликлар мавжуд. Уларнинг фарқи этник иерархия умумий нуқтаи назардан иккита (ранг) босқич иерархиясига эга, конфессионал умумийлик эса учта.Масалан; Ҳанафий, моликий, шофий ва ҳанбалийларни алоҳида конфессионал умумийликдаги асосий иерархия деб атаб бўлмайди.Конфессионал умумийлик асосий даражасида суннийлик ѐки шиалик десак хато бўлмайди уларнинг йўналишлари ҳам бунинг ичига киради.

Жаҳон динларида кўп кузатиладиган холат ўзга дин вакиллари билан турмуш қуриш таъқиқланади. Немис католиклари ўзини биринчи немис деб билади, кейин эса католик сифатида, шу билан бирга кўпроқ австирия ѐки филланд католиклари билан оила қуришни маъқул кўришади, бундай мисоллар жуда кўп[3].

Диннинг бир нечта функциялари мавжуд: дунёқарашни шакллантириш, компенсатор, коммуникатив, регулятив, интеграллаш–дезинтеграллаш, маданиятни тарғиб қилиш (культуротранслирующая), легитимираллаштириш–легитимирални олиб ташлаш.

Дунёқарашни шакллантириш функцияси динда инсон,жамият, табиатга нисбатан аниқ бир қарашларнинг турлари мавжудлиги туфайли амалга оширилади. Дин ҳаётни (мавжудотни) маълум нуқтаи назардан тушуниш (дунёни тўла ва ундаги айрим ҳодиса ва жараёнларни алоҳида тушунтириш), дунёни кузатиш (ҳис қилиш ва идрок этиш орқали дунёни акс эттириш), дунёни ҳис қилиш (ҳиссий қабул қилиш ёки рад этиш), дунёвий муносабат (баҳо бериш) ва ҳоказоларни ўз ичига олади.

Диний дунёқараш Яратганганисбатан энг олий туйғу ва мезонларни белгилайди. Бунда мавжуд борлиққа тушунча бериш динга ишонганлар учунтурли чеклашлар доирасидан чиқиш имконини беради, ёрқин келажак, ҳузур–ҳаловатга эришиш учун умид, азоб– уқубат, бахтсизлик, ёлғизлик, тушкунликдан озод бўлишни қўллаб–қувватлайди.

Компенсаторлик функцияси ҳам одамлар онгининг қайта шаклланишини, турмушнинг объектив шарт–шароитларини ўзгартиришдаги чекланиш, қарам бўлиш ва ожизликни тўлдиради. Руҳий эркинлик орқали реал жабр–зулм бартараф этилади; ижтимоий гуруҳлар гуноҳга ботиш ва азоб чекиш борасида тенг ҳуқуқли бўлади; динийташкилотлар томонидан бериладиган хайр–эҳсонлар, меҳр–шафқат, тарбия, даромадларни қайта тақсимлаш мазлумларнинг мусибатини енгиллаштиради ва ҳ.к. Умуманолганда, руҳий зарбаларни бартараф этиш, тасалли бериш, катарсис ва маънавий озуқа олиш каби компенсациянинг психологик аспектлари муҳим аҳамиятга эгадир.

Коммуникативлик функцияси мулоқотни таъминлайди. У ҳам диний, ҳам диний бўлмаган фаолият ва муносабатларда вужудга келади, ахборот алмашиш, ўзаро таъсир кўрсатиш, инсонни инсон томонидан идрок этиш жараёнларини ўз ичига олади. Диний онг икки хил мулоқотни белгилайди: диндорларнинг ўзаро бир–бирлари билан мулоқоти вадиндорларнинг ибодат, намоз, медитация, махфий қарашлар пайтидаги медиатор ва воситачилари томонидан гипостазиржонзотлар (худо, фаришта, ўлганларнинг руҳи, авлиёлар ваб.) билан мулоқоти.

Регулятивлик[4] функцияси маълум бир ғоялар,қадриятлар, йўл–йўриқлар, стереотип қолиплар, фикрлар, анъаналар, русумлар, институтлар орқали индивид, гуруҳ ва жамоаларнинг фаолияти, муносабатлари, онги ва ахлоқини бошқаришдан иборат. Айниқса, меъёрлар тизими (диний ҳуқуқ, ахлоқ ва ҳ.к.), намуналар (тақлид учун кўпсонли мисоллар), назорат (қоидалар бажарилишини кузатиш), рағбатлантириш ва жазо бериш (ҳақиқий ва ўлимдан кейин тақдирланишига ваъда бериш) муҳим аҳамиятга эга.

Интеграцион–дезинтеграцион функцияси индивид, гуруҳ ва институтларни бир томондан бирлаштиради, бошқа томондан уларни ажратади. Интеграция шахслар, айрим ижтимоий гуруҳлар, ташкилотлар, бир бутун жамиятдагибарқарорлик ва чидамлиликни сақласа, дезинтеграция унизаифлашишига олиб келади.

Интеграцион функция маълум бир маънода ягона диний эътиқод мавжуд бўлганда амалгаоширилади. Агар шахсларнинг диний онги ва хулқ–атворида бир–бирига мувофиқ бўлмаган ғоялар, ижтимоий гуруҳ важамиятда бир–бирига қарама–қарши конфессиялар пайдо бўлса, диннинг функцияси дезинтеграцион бўлади.

Маданиятни тарғиб қилиш функцияси олдинмаданиятнинг маълум бир қатламлари – ёзув, китоб босиш, санъатнинг умуман ривожланишига ёрдам берган бўлса, ҳозирда баъзи маданий феноменларни рағбатлантириб,баъзиларини инкор этган ҳолда диний-маданий қадриятларни сақлаш ва кўпайтириш, илмий–маънавий меросни наслдан наслга қолдириш вазифаларини бажаради.

Легитимлаштириш[5]–легитимларни олиб ташлаш функцияси баъзи жамоат тартиблари, институтлар, муносабатлар, меъёрлар, намуналарни мажбурият сифатида қонуний қилиш ёки уларнинг баъзиларини қонундан чиқариш вазифаларини қонуний қилиш ёки уларнинг баъзиларини қонундан чиқариш вазифаларини амалга оширади. Дин маълум ҳуқуқий талаб ва мажбуриятларни илгари суради ва унинг асосида баъзи кўринишларга, уларга маълум муносабатни шакллантирган ҳолда баҳо беради. Бунда мажбурий ва эътироз қилиб бўлмайдиган характер муҳим аҳамият касбэтади.

Юқоридагилардан қисқа хулоса қилиб айтганда, дин инсоният тарихида, биринчидан, умуминсоний ахлоқмеъёрларини ўзига сингдириб олиб, уларни ҳамма учун мажбурий ҳулқ–атвор қоидаларига айлантирган; иккинчидан,одамларнинг баҳамжиҳат яшашига кўмалашган; учинчидан, одамларда ишонч ҳиссини мустаҳкамлаган ҳамда ҳаёт синовлари, муаммо ва қийинчиликларни енгиб ўтишларида куч бағишлаган; тўртинчидан, умуминсоний ва маънавий қадриятларни сақлаб қолиш ҳамда авлоддан–авлодга етказишга ёрдам берган ва шу йўл билан маданият ривожига катта таъсир кўрсатган.

Билим юрти мударриси: Бахадир Абдираманов



[1] Мирзиёев Ш.М. Мамлакат ривожидаги истиқболли вазифалар. (Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига 2018 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатнома).

[2] Пучков П.И. Современная география религий. Москва: Наука 1975. с 186

[3] А.Аширов, Ш. Атаджанов. Этналогия (Ўқув қўлланма). –Тошкент: Медиянашр, 2007. 74-бет

[4] Тартибга солиш

[5] Қонунийлаштириш


  • Автор: Админ
  • 25 Сентябрь 2019
  • 0
  • 1780

Жеке пикир

Ҳикметлер гүлдәстеси